Россия ҳукумати 2016 йил 1 январидан Украинага қарши озиқ-овқат эмбаргоси жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев баёнот берди.

“Украина Россияга қарши санкцияларга қўшилгани боис биз озиқ-овқат эмбаргоси шаклидаги жавоб чоралар кўришга қарор қилдик. Фақатгина бу қарор бироз ортга сурилган. У 1 январгача қолдирилди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.