Саудия Арабаистонида икки кундан буён давом этиб келаётган сув тошқини натижасида 12 нафар киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 6 нафари болалардир. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Унинг берган маълумотига кўра, болалар Янбу ва Жидда шаҳарлари, шунингдек, Хаиль вилоятида ҳалок бўлган.

Саудия Арабистони ҳукумати Жидда ва Макка шаҳарлари аҳолисини уйларидан ташқарига чиқмасликка чақирди.

Шаҳарларда ёмғир ва бўрон тинмаяпти. Кўчалар сувга тўлган, машиналар ҳаракати қийинлашган. Мактаблар ва давлат муассасалари ёпилган.

Эслатиб утамиз кеча бу ҳақда хабар бериб ўтилган эди.