Электроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Sharp компанияси молиявий ҳолатини яхшилаб олиш мақсадида ўз ходимларидан корхона маҳсулотларини сотиб олишни талаб қилмоқда.

РИА «Новости» нашрининг ёзишича, компания юқори лавозимларида ишловчилар ўз маҳсулотлари учун 200 минг иен (тахминан 1660 доллар), ўртача бошқарма лавозимидагилар —100 минг иенга (тахминан 800 доллар), оддий ишчилар эса 50 минг иендан (тахминан 400 доллар) кам бўлмаган миқдорда маблағ сарфлаши керак бўлади. Сотиб олиш учун қўйилган маҳсулотлар сафига компания томонидан ишлаб чиқарилган қаттиқ кристалли телевизор, музлаткич, кондиционер ва бор маиший электротехника воситалар киритилган.

Ходимлар ўз маҳсулотларини сотиб олишини осонлаштириш учун махсус сайт ҳам яратилган. Шунингдек, харид суммасининг 2 фоизи харидорга қайтариб берилмоқда.

Қайд қилинишича, мазкур акция жума кунидан бошлаб 2016 йилнинг 29 январига қадар давом эттирилади. Жуда кўпчилик ходимлар мазкур талабни бажаришга аллақачон розилик билдиришган.

Мазкур эълон берилган ходимларга «Компания жуда қийин вазиятда. Сизда бу вазиятда ҳамкорлик сифатида кўмак беришингиз сўралади», дея мурожаат қилинган.

Япониядаги Sharp компаниясида ҳозирги кунда 17 мингдан ортиқ одам фаолият юритиб келмоқда.

Sharp — ҳеч қачон телевизор, катта ва кичик ҳажмдаги дисплей ва турдаги электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялардек йирик корхона бўла олмаган. Ҳозирда давом этаётган инқироз компаниянинг жуда мураккаб аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлган.