Бугун, 18 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ўзбекистон матбуоти» V Миллий кўргазмаси иш бошлади.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон ахборот агентлигига қарашли барча газета-журналлар, нашриёт ва босмахоналар, даврий босма нашрлар, нашриётлар ва электрон оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида нафақат маҳсулотлар ва хизматлар намойиш қилинади, балки турли тақдимотлар, учрашувлар ҳам ўтказилади, жумладан, йилнинг энг яхши китоби каби танлов якунлари ҳам эълон қилинади.

Кўргазманинг бу йилги тантанали очилиш маросимида ҳам «Йилнинг энг яхши китоби» V республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, эълон қилинди.

Ғолиблар орасида "Ҳилол-нашр" нашриёти ҳам эътироф этилди. Унда «ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб «Очиқ хат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди.