Ганновердаги “HDI-Арена” стадионида ўтказилиши керак бўлган Германия ва Нидерландия ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга стадион ҳудудида қолдириб кетилган шубҳали жомадон сабаб бўлган, деб хабар бермоқда AP.

Манбанинг маълум қилишича, полиция стадионнинг барча йўлакларини ва яқин кўчаларни ёпган. Айни дамда полиция топилмани ўрганмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу ўйинни томоша қилиш учун стадионга Германия канцлери Ангела Меркель ташриф буюриши кўзда тутилган эди.