Суриялик қочқинларни қабул қилишни истамаган штатларга ижтимоий тармоқларда “ажойиб ҳақиқат”ни эслатиб қўйишди

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 8048

16 ноябрь куни АҚШнинг 50 штатидан 39 штати суриялик қочқинларни қабул қилмаслигини қатъий равишда маълум қилди. Бунга айни дамда муҳожирларнинг ишончлилига губернаторларнинг шубҳа билан қараётганлари сабаб бўлган. Қолаверса, Париж терактлари ҳам бунга асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ 2016 йилда 10 минг нафар қочқинни қабул қилишини маълум қилган эди. Умумий квотада эса уларни 75 минг нафаргача қабул қилиш кўрсатиб ўтилган.

Суриялик қочқинларни қабул қилишни истамаётган штатларга, ижтимоий тармоқлар орқали Apple асосчиси Стив Жобснинг отаси асли суриялик бўлгани ҳақидаги “ажойиб ҳақиқатни” эслатиб қўйишган.

Кўпроқ янгиликлар