Полициячилар томонидан Парижнинг Сен-Дени туманида қамал қилинган террорчилар гуруҳи Франция пойтахти яна бир йирик теракт содир қилишни режалаштиришганди. Бу ҳақда RTL телеканали хабар тарқатган.

Айни вақтда бу гуруҳнинг қўлга олинган 5 нафар аъзосининг тергов қилингани натижалари ҳақида маълумотлар йўқ.

Париж шимолидаги Сен-Дени туманида 3 соат давомида ўтказилган аксилтеррор амалиёти пайтида юз берган отишмалар вақтида бир нафар ўткинчи йўловчи ҳалок бўлган, яна 5 нафар полициячи жароҳатланган.

Айни вақтга келиб, қўлга олинган 5 нафар жангари орасида Париждаги терактларни ташкил қилишда айбланган Абдислом ва Абауд йўқлиги айтилган. Бу гуруҳ Парижнинг Дефанс туманида яна бир теракт амалга оширишни режалаштирган бўлган.

Отишмалар вақтида 2 нафар жангари ҳалок бўлган, улардан бири ўзини портлатиб юборган аёл.

Полиция айни вақтда ҳудудни бутунлай ўраб олган ҳамда яна бир террорчини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳудуддан қочиб кетгани ҳақида пайдо бўлган хабарлар инкор қилинди.