2015 йилнинг 18 ноябрь куни Тожикистон парламенти мамлакатнинг 2016 йилги бюджетини тасдиқлади. Бу ҳақда “ASIA-Plus” агентлиги хабар қилди.

Депутатлар олдида сўзга чиққан Тожикистон Молия вазири Абдусалом Қурбониён 2016 йилда давлат бюджети ҳажми 18 млрд 306 млн сомонини ташкил этиши, бу 2015 йилги кўрсаткичдан 3,3 млрд ёки 19,8 фоиз кўп эканини маълум қилди.

Мазкур маблағларнинг грантлар ва ташқи қарзлар ҳисобига олиниши айтиб ўтилди.
Вазир сўзларига кўра, 2016 йилда ҳам Тожикистон бюджетининг қарийб ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. 758 млн сомоний эса ташқи қарзларни ёпишга сарфланади.