Тошкент шаҳрида маркетинг масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 18 Ноябрь 2015 1403

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 18 ноябрдан 19 ноябрга қадар мўлжалланган маркетинг бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда миллий компаниялар вакиллари тажриба алмашиш мақсадида ўзларининг турли маркетинг стратегияларини намойиш этишмоқда. Анжуманда ижтимоий маркетинг, корпоратив бренд ва компанияни ҳисобга олиш, истеъмолчи хулқ-атвори, ҳудудий маркетинг ва бошқа масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Рақамли маркетинг борасидаги тақдимот энг кўп муҳокамага сабаб бўлган қизиқарли мавзулардан бири бўлди. Чунки рақамли маркетинг хизматлар ва товарларни интернет ёрдамида рағбатлантирувчи энг кучли воситага айлангани маълум қилинди.

— Ахборот технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Шу боис маркетинг ахборот соҳасида муҳим роль ўйнайди ва маълумотларни бирлаштиришда самарали натижа беради, — деди Тошкентдаги Сингапур менежментни рвиожлантириш институти катта менежери Умидахон Нариманова.

Умуман олганда, ташкилотчилар ва тадбир қатнашчилари таъкидлаганидек, ушбу анжуман турли компания ва ташкилотлар ўртасида маркетинг соҳасида тажриба алмашувчи самарали платформага айланди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар