Туркия ўзининг ракетага қарши мудофаа тизими миллий лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 1363

Туркия ўзининг ракетага қарши мудофаа тизими миллий лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилгани сабабли қиймати 3,4 млрд долларлик ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизими учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга тендерни бекор қилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлигининг 17 ноябрдаги ёзма баёнотида айтилди.   

РҚМ тизими учун бутловчи қисмлар харид қилиш бўйича 4 млрд долларлик тендер 2009 йилда эълон қилинган эди. 2013 йил сентябрда 3,4 млрд доллар таклиф қилган Хитойнинг CPMIEC компанияси тендерда ғолиб бўлган. Хитой компаниясидан ташқари тендерда АҚШнинг Raytheon & Lockheed Martin консорциуми, Eurosam француз-итальян концерни ва Россиянинг “Рособоронэкспорт” компаниялари вакиллари иштирок этишган.

Хитой компанияси тендер бўйича рақобатчиларидан фарқли, ракета мажмуаларининг бир қисмини Туркияда ишлаб чиқариш ва бу технологияларни Туркияга бериш имкониятига йўл қўйган, бироқ томонлар Туркиянинг бу лойиҳадаги иштироки даражаси бўйича якуний келишувга кела олмадилар. Бундан ташқари, Хитой компаниясининг тендер ғолиби бўлиши Туркияга унинг НАТО бўйича иттифоқчилари томонидан босим ўтказилишини келтириб чиқарди.   

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар