Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакат бош вазири Аҳмад Довудўғлига янги ҳукумат шакллантиришига рухсат берди, деб хабар бермоқда Reuters.

Уч ҳафта олдин мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида Довудўғли етакчилик қилаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси ғолиб чиққан эди.

Бош вазир вазирлар номини 18—19 ноябрь кунлари маълум қилиши режалаштирилган. Агентликнинг маълум қилишича, уларнинг кўпчилиги президентга хайрихоҳ инсонлар бўлади.