Туркиялик мухлислар Грецияга қарши ўйин арафасида 1 дақиқалик сукут вақтида нега ҳайқиришгани сабаби айтилди

Спорт 18 Ноябрь 2015 12286

Онадўли университети талабаси Мустафа Ўзсари Грецияга қарши ўйин арафасида мухлислар нега ҳуштакбозлик қилишгани ҳақида гапириб берди.

Унинг айтишича, бу ҳуштакбозлик Париждаги теракт қурбонлари хотирасига ҳурматсизлик белгиси эмас, 1 дақиқалик сукут сақлаш вақтида мухлислар террорчиларни қоралаб сўзлар айтишган.

"Туркиядаги футбол ўйинлари арафасида теракт қурбонлари хотираси учун сукут сақланиш вақтида йигитлар баъзи ҳайқириқларни айтишади: "Шаҳидлар ўлмайди. Еримиз бўлинмайди".

Бундай одат КИП (Курдистон ишчилар партияси - кун.уз изоҳи) томонидан содир этилган терактлар туфайли пайдо бўлган. Бу ташкилот хуружлари туфайли шу вақтгача Туркиянинг 30 мингдан ортиқ фуқароси ҳалок бўлган. Энди биз ҳар сафар террорчилар кимнидир ўлдиришса, шундай ҳайқириқлар айтамиз.

Мухлислар Париж теракти қурбонларига эмас, террорчиларга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди. Турклар дунёдаги ҳар қандай терактни қоралайди. Терактлар қурбонларининг яқинлари дардига биз ҳам шерикмиз. Биз ҳеч қачон теракт қурбонлари хотирасига ҳурматсизлик қилмаймиз", дейди Ўзсари.

Бундан олдинроқ, туркиялик мухлислар Грецияга қарши ўйин арафасида 1 дақиқалик сукут ўрнига ҳуштакбозлик қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар