Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида қўрғошин ва кадмий моддалари борлиги сабаб Россияда ишлаб чиқарилган бемор болалар учун махсус парҳези маҳсулотларини рад этди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) сайтида маълум қилинган.

“УХХнинг профессионал мутахассислари олиб борган текширувлар натижасида шу нарса аён бўлдики, фенилкетонурия хасталиги билан чалинган бемор болалар учун махсус тайёрланган ва Россияда ишлаб чиқарилган “Тетрафен”/“Нутриген” ва “Афенилак” парҳез маҳсулотлари хавфсизлик талабларига жавоб бермайди”, — дейилади маълумотда.

УХХ яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги Россия ташувчиси ва Украина импортерларига нисбатан махсус санкциялар киритган.