ХХРнинг Арманистондаги элчиси Тянь Эрлун журналист билан суҳбат чоғида Хитой Эрон-Арманистон темир йўли қурилишида иштирок этиши мумкинлигини, аммо инвестициялар ҳамда муддатлар борасидаги аниқ тафсилотлар дастурнинг техник-иқтисодий асоси бўйича ўтказиладиган текширишлардан кейингина маълум бўлишини таъкидлаб ўтди.

Iran.ru сайтининг хабар беришича, бу ҳақда элчи Буюк Ипак йўли иқтисодий камарини яратиш ташаббуси доирасида ўтказилган Хитой-Арманистон ҳамкорлиги семинари чоғида хабар қилди.
Бугунги кунда Хитойнинг 2 компанияси ушбу темир йўл лойиҳасини амалга ошириш ўзини оқлаш-оқламаслиги борасида текширувлар ўтказмоқда.

Эрон-Арманистон темир йўли лойиҳаси кўп йиллардан буён муҳокама қилинмоқда. Айни пайтда бу лойиҳа реализациясига Арманистонда молиявий имкониятларнинг йўқлиги тўсиқ бўлмоқда, негаки Эрон йўлнинг фақат ўзига тегишли участкасига маблағ сарфлашга тайёрлигини айтди. Арманистон ҳудудидан ўтадиган темир йўл участкаси нархи 3 млрд долларни ташкил қилиши мумкин. Бу пулларни Ереван ХХРдан олишни режалаштирмоқда.