Хорватияда футбол можароси: Загребнинг "Динамо" жамоаси президенти ҳибсга олинди

Спорт 18 Ноябрь 2015 2032

Хорватиянинг энг етакчи футбол жамоаси бўлмиш Загребнинг "Динамо" жамоаси президенти Здравко Мамич ҳибсга олинди. Бу ҳақда АР хабар берган.

Хабарда айтилишича, у коррупция жиноятларини амалга оширишда ва солиқларни тўламаганликда айбланган.

Маълум қилинишича, Мамични тегишли органлар ёз фаслидан бери кузатиб келишаётганди.

У ўтган вақт ичида бир неча марта сўроқ қилиш учун чақирилганди. Эндиликда эса иш қамоққа олишгача бориб етган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг гумон қилишича, Мамич бир неча ҳамтовоқлари билан трансферлар сиёсатида қаллобликка қўл урган.
"Динамо" жамоаси офисида тинтувлар ўтказилган.

Маълумот учун, Загребнинг "Динамо" жамоаси айни вақтда ЕЧЛда иштирокини давом эттирмоқда.

Пойтахт жамоаси Хорватия чемпионатининг жорий мавсумида 16 турдан кейин 30 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

1945 йилда ташкил топган клуб ўз вақтида Югославия чемпионатининг совриндор жамоаларидан бири бўлган. Мамлакат алоҳида ажралиб чиққанидан буён "Динамо" 12 марта Хорватия чемпиони бўлган. Жамоа 10 йилда чемпионликни бошқа жамоага бермай келмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар