“Агробанк” АТБнинг устав капитали 100 млрд сўмга ўсади. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати тарқатган хабарномада айтилди.

Унда айтилишича, 2015 йил 26 октябрь куни давлат раҳбари томонидан имзоланган “Банклар капитализациясини янада ошириш ва уларнинг инвестицион фаоллигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ Ўзбекистон молия вазирлиги банкнинг устав капиталини ошириш мақсадларига қўшимча равишда 100 млрд сўм ажратади.

Банкнинг 2015 йил январь-сентябрь ойларидаги ҳисоботларига кўра, унинг устав капитали 267.648 млрд сўмдан ошади.