“Биз ҳақда ёзмасин, журналистга тўлайдиган пулимиз йўқ”

Ўзбекистон 19 Ноябрь 2015 8990

Самарқандда яқинда очилган тиббий марказ ҳақида хабар ёзиб, аҳолига бу янгиликни етказмоқчи бўлдим. Марказга борганимда бош врач йўқ экан. Таниш бир доктор унга қўнғироқ қилиб, мақсадимни етказди. Гаплашиб бўлгач, танишим менга нима дейишини билмай қолди, деб ёзмоқда самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаев.

“Унинг юз истиҳола билан маълум қилишича, бош врач журналистлар ёзгани учун пул сўрашини, айни пайтда эса харажатлар кўплиги туфайли журналистга тўлайдиган маблағи йўқлигини айтибди, - дея ўз сўзини давом эттиради блогер. - Таниш врач менинг қаттиқ ранжиганимни кўриб, “бу гап сизга тегишли эмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Чунки кўпгина раҳбарлар айрим нопок касбдошларингизнинг хурмача қилиқларидан безиб қолишган”, деди.

Аслини олганда бундай гап-сўзларни бот-бот эшитиб тураман. “Мақтаб чиқарсам, унча берасиз, камчилигингизни яшириб, ҳеч нарса ёзмаганлигим учун бунча тўлайсиз” деб, турли ташкилот, корхона, муассаса ва ўқув юртларига кириб-чиқаётган мухбирлар ҳақида таниш-билишлар гапириб туришади”.

Тошпўлат Раҳматуллаевнинг таъкидлашича, бир неча киши бўлиб олиб ошхонага кириб, қоринни тўйдириб, кайфни ошириб, пулини тўламасдан, журналист гувоҳномасини кўрсатиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар, савдо дўконида кичик бир камчиликни топиб, таъмагирлик қилаётганлар, автоуловини бензин ёки газ билан текин тўлдириб олиш ниятида бўлганлар хусусида мисоллар келтириш учун журналист текшируви олиб бориш шарт эмас.

“Жамиятда журналист мавқеини ошириш учун, журналистга нисбатан ишончни кучайтириш учун нималар қилиш лозим? Ижтимоий аҳамиятга молик янгилик ҳақида хабар тайёрламоқчи бўлган мухбирга албатта “бир нарса” бериш зарур деган фикрни таг-томири билан қўпориб ташлаш учун яна қанча вақт керак?”, - дея жавобсиз саволларни ўртага ташлади блогер.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар