“Маънавий ҳаёт” журналида Кофи Аннаннинг Нобель маърузаси эълон қилинди

Lifestyle 19 Ноябрь 2015 3750

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан ташкил топган “Маънавий ҳаёт” журналининг янги сони нашрдан чиқди. Журнал саҳифаларида дунёда рўй бераётган ўзгариш ва эврилишларнинг жорий ҳаётимизга алоқаси, таъсири, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш жараёни ҳақида сўз юритилади. Бундан ташқари маданий-маънавий ҳаётимизда содир бўлаётган янгилик ва ўзгаришлар қаламга олинган. Журналда бош мақола сифатида Фармон Тошевниг “Бургутлар баландлаб учади” номли эссеси чоп этилган бўлиб, унда музаффар йилларнинг шукуҳли онлари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, журналист Шаҳноза Рофиеванинг “Орзулар ушаладиган майдонда...” номли мақоласида Самарқандда бўлиб ўтган мусиқа ва санъат айёми таассуротлари, хорижлик санъаткорларнинг эътирофлари ўрин олган.
Журналист Нурилла Нарзуллаевнинг атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан суҳбатида театр одамларининг қалб дунёси, кечинмалари таҳлил қилинади. “Она замин ва одамлар” рукнида сураткаш Рустам Шагаевнинг туркум фотаасарлари чоп этилган. Беҳзод Қобуловнинг “Ойдин кўчалар” номли очеркида эса Фарғона водийсига сафар таассуротлари ўртоқлашилади.
Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг мантиқ илмига доир меросига бағишланган туркум мақолалар “Олам ва одам мантиғи” номли умумий сарлавҳа остида эълон қилинган. Бунда Форобий, ибн Сино ва ал Фарғонийнинг мероси бугунги замон муаммолари билан боғлаб тадқиқ этилади. Хусусан, одамларни турли ғоя ва мафкураларга сертаъсир воситалар орқали эргаштириш урфга кираётган бир пайтда Форобийнинг ишонтириш мантиғи ҳақидаги мулоҳазалари ёрдамга келади.
Устоз журналист Мусулмон Номознинг “Тимсоллар дунёсига саёҳат” номли мақоласи Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ижодига бағишланган. Мақолада мусаввирнинг сермаъно, тимсолларга бой асарлари таҳлил этилади.
“Абулмаъоний таважжуҳлари” номли мақолада файласуф Жаъфар Холмўминовнинг Мирзо Бедил таълимоти ҳақидаги мулоҳазалари баён этилади. “Ҳаётни ўзгартирган нутқлар” рукнида БМТ нинг еттинчи бош котиби (1997-2006) Кофи Аннаннинг Нобель маърузаси чоп этилган бўлиб, 2001 йил 10 декабрда сўзланган бу нутқ моҳият-эътибори билан дунёнинг бугунги манзарасига чамбарчас боғлиқдир.
Атоқли санъаткор, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон, Туркманистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов ҳақидаги “Сўз ва соз соз тушганда” дея номланган мақолада ҳофизнинг қалб бисоти, ўлмас мероси бугунги кун ўзбек мусиқа санъати муаммолари билан қиёслаш асносида таҳлил қилинади.
Журнал саҳифаларида, шунингдек, Қулмон Очилнинг “Адрас кийган қиз”, Шаҳина Низомиддинованинг “Илтимос, ичманг, дада!” деб номланган қизиқарли эссе ва лавҳаларини ўқиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар