2016 йили ЯИМнинг номинал ҳажми Қозоғистонда 45 трлн тангани ташкил қилади. Шу тариқа, ўсиш 2.1 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Кеча парламент қуйи палатасида ўтказилган пленар йиғилишдаги чиқишида миллий иқтисодий вазири Ербўлат Дўсанов ЯИМ ҳажми 45530.5 млрд тангани ташкил қилишини,

бу августда маъқулланган кўрсаткичдан 1525.3 млрд тангага кўпроқлигини, 2020 йилда эса бу кўрсаткич яна ўсиб, 63991.5 млрд тангага етишини айтди.
2016 йилда жон бошига ЯИМ 8.6 минг долларни, 2020 йилда эса 11.5 минг долларни ташкил қилади.