Америка ҳукумати Италияни қидирув остида бўлган беш нафар гумондор мамлакатда ҳужумлар ташкил этиши мумкинлигидан огоҳлантирди, дея хабар бермоқда Reuters Италия Ташқи ишлар вазири Паоло Жентилони сўзларига асосланган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, гап Римдаги Авлиё Пётр черкови ёки Миландаги Ла Скала театрига қаратилган эҳтимолий терактлар ҳақида кетмоқда.

“Кечаги кунга қадар махсус хизматларимиз беш кишини қидириш билан машғул бўлишди”, - деди Жентилони.

Бундан аввал эса Ватикан Париж терактлари сабабли хавфсизлик чораларини кучайтиргани ҳақида хабар қилинган эди.