Американинг Белморт шаҳрида 45 ёшли турмушга чиққан инглиз тили ўқитувчиси Тейка Уоткинс-Хелтон 18 ёшли ўқувчиси билан ишқий муносабатда бўлганликда айбланмоқда.

Аёл 2015 йилнинг 18-22 май кунлари – ўсмир мактабни тамомлашига бир неча кун қолганида у билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилинмоқда. Полиция ишқий можаро борасидаги тергов ишларини 15 октябрда бошлади.

Гап шундаки, Шимолий Каролина штатида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ишқий муносабат ўрнатилиши жиноят ҳисобланади. Бунда ўқувчининг вояга етгани ҳам инобатга олинмайди. Шу сабабли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, айни пайтда у 10 минг долларга гаров эвазига озодликка чиққан.

Уоткинс-Хелтон Белмонт шаҳридаги South Point High School мактабида 1997 йилдан буён меҳнат қилиб келаётган бўлган. Шунингдек, у Гастон округсида “Йил ўқитувчиси – 2005” мукофотини ҳам қўлга киритган. Айбланувчининг йиллик даромади эса 46 минг долларни ташкил этади.

Полиция хабарига кўра, жиноятчи аёлнинг бошқа қурбонлари аниқланганича йўқ. Ҳуқуқ-тартибот органларининг жиноятдан қандай бохабар бўлгани ҳам номаълум.