Арсен Венгер: Лоран Косьельни Париждаги воқеалар туфайли қаттиқ тушкунликда

Спорт 19 Ноябрь 2015 1889

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ўз шогирдларидан бири, франциялик ҳимоячи Лоран Косьельнининг "Вест Бромвич"га қарши ўйинда майдонга туширмаслиги мумкинлигини билдирди. Бунга футболчи Париждаги фожиали воқеалардан кейин ўзини жуда ёмон ҳис қилаётгани сабаб бўлади.

"Лоран Германияга қарши ўйинда жуда зўр ўйнади. Аммо мен уни Англияга қарши ўйинда умуман таний олмадим. Париж воқеалари унинг руҳиятида қаттиқ из қолдирган ва у ҳали ўзига кела олмаяпти.

Мен Лоран билан гаплашдим. Ҳозирча у руҳий жиҳатдан тикланганига ишончим комил эмас.

"Вест Бромвич"га қарши ўйиннинг аҳамияти катта ва мен уни бу майдонга тушириб таваккал қилмоқчи эмасман. Бугунги кунда АПЛ ўйинларига қандайдир 70 ёки 80 фоиз тайёргарлик билан кириб бўлмайди. Ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш лозим.

Мен Косьельнини у ҳаммасини унутгани ва фақат ўйин ҳақида ўйлаётганига амин бўлсамгина, майдонга тушираман. Акс ҳолда, йўқ", дейди канонирлар бош мураббийи.

Бироз олдинроқ, Англия чемпионатининг 13-турида Париж теракти қурбонлари хотирасига ҳурмат тарзида барча ўйинлар бошланишидан олдин стадионларда Франция мадҳияси "Марсельеза" куйланиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, айни вақтда "Арсенал" 12 турдан кейин 26 очко тўплаган ҳолда "Манчестер Сити" билан биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб турибди. Жамоанинг "Вест Бромвич"га қарши ўйини 21 ноябрь куни сафарда ўтказилади. Шу куни "Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни қабул қилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар