"Рома" жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Ражи Наинголан Антверпендагилар кўзига террорчи сифатида кўринди.

Nieuwsblad нашри хабарига кўра, футболчининг ташқи кўриниши у қўнган "Рэдиссон" меҳмонхонасининг бошқа қўноқларида шубҳа уйғотган ва улар полицияга мурожаат қилишган.

Полициячилар тезкор равишда меҳмонхонага етиб келишгач, бу аслида Бельгия терма жамоаси етакчиларидан бири экани маълум бўлган.

Полиция Наинголанга бу бир тушунмовчилик бўлгани ҳақида айтишган ва у билан эсдалик учун суратга тушишган.