Боливия чемпионатидаги ўйинлардан бири вақтида чақмоқ уриши туфайли футболчи ҳалок бўлди.

Le Figaro нашрининг тарқатган хабарига кўра, Вильясон шаҳридаги стадионда кечган ўйин вақтида чақмоқ чаққан ва майдондаги футболчилардан бири чақмоқ зарбасини ўзига қабул қилган. Натижада у воқеа жойида жон берган. Шунингдек, майдонда бўлганлардан яна 8 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.