Ботсванада сўнгги асрнинг энг йирик олмоси топилди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 4490

Lucara Diamond корпорацияси вакилларининг маълум қилишича, 1 111 каратли қимматбаҳо тош Марказий Ботсвананинг шимолий қисмидан топилган. Бу охирги юз йил ичида топилган энг йирик олмосдир, деб хабар беради The Telegraph.

Топилманинг ўлчамлари 65Х56Х45 мм ни ташкил қилади. Бундан каттароқ ҳажмдаги олмос тарихда фақат бир марта – 1905 йили Жанубий Африкадаги кондан топилган. 3 106 каратли тош “Куллиниан” (“Африка юлдузи”) номини олган эди. Сўнг у бир неча бриллиантларга бўлинган, энг катталари Британия империяси тожини безаган эди.

Кўпроқ янгиликлар