Дэвид Кэмерон ва унинг мулозимлари расмий сафарларга бош вазир учун тайёрланган шахсий самолёт орқали учадиган бўлишди.

Қайд этилишича, Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн бюджет танқислигини бартараф этиш мақсадида харажатларни қисқартиришга тайёргарлик кўрмоқда.

"Биз вазирларнинг ҳаводаги парвозлари солиқ тўловчиларга қийинчилик туғдирмаслиги йўлларини изламоқдамиз", дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида.

"Биз ҳаво флоти самолётларидан бири ҳаво кемасини қайта жиҳозлаб, вазирларнинг фойдаланиши учун тайёрладик", дейилади хабарда.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, самолётнинг қайта жиҳозланиши учун 15,3 млн евро сарфланган.

Ҳукумат матбуот хизматининг таъкидлашича, бу орқали ҳар йили 1 млн доллар тежаш мумкин бўлади.