DM: Индонезия ўлим жазосига вақтинчалик мораторий жорий этади

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1076

Индонезия ҳукумати мамлакатда ўлим жазосига вақтинчалик мораторий (чеклов) жорий этилиши тўғрисида эълон қилди, дея хабар берди Daily Mail нашри.

Бу ҳақда 19 ноябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат бош вазири Лухут Панжейтан эълон қиди. У бундай қарор ҳукуматга бошқа муаммолар, биринчи навбатда иқтисодий масалаларни ҳал этишга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Чунки сўнгги икки чоракда мамлакатнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари беш фоизга камайди. Вазирнинг қўшимча қилишича, Индонезия камбағал инфратузилмаларни қайта тиклаш учун сармояларга кучли эҳтиёж сезмоқда.

Қайд этилишича, ўлим жазосининг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор наркотик моддалар савдосида алоқадор деб топилган 8 нафар хорижлик қатл қилинганидан етти ой ўтиб қабул қилинди.

Бундан аввалроқ эса Индонезиянинг наркотик моддаларга қарши кураш агентлиги оролда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги сабабли умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганларни тимсоҳлар қўриқлайдиган қамоқхона қуришни тавсия қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар