Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия президенти Башар Асад ва унинг ҳукуматини ИШИД жангариларидан нефть сотиб олишда айблади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Бугунги кунда минтақадаги барча террорчилик ташкилотлари билвосита ёки бевосита Асад манфаатларига хизмат қилмоқда. Асад тузуми ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда Асад ИШИДдан нефть сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланмоқда. Буни кўрмаслик учун кўр бўлиш керак. Бу яққол билиниб турибди”, деб айтди Эрдўған.

Бундан ташқари, Эрдўғаннинг айтишича, Асад ҳукумати давлат террори сиёсатини юргазмоқда.

“Юз бераётган бугунги гуманитар фалокат ва терактларнинг бош айбдори ўзининг 380 минг фуқаросини йўқ қилиб юборган Асад тузуми ҳисобланади. Улар фақатгина статистика эмас, улар жонлар ва одамлар. Биз Асаднинг кетиши ёки кетмаслиги ҳақида давом этаётган баҳслар ўзида Сурия халқи ва бутун инсоният учун қандай нома элтишини аниқ англашимиз керак”, деб айтди Эрдўған.