Эрдўған: Венада Суриядаги сайловларни Асадсиз ўтказишга келишилди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 2768

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияда ўтажак сайловларда мамлакатнинг барча фуқаролари, шу жумладан, қочқинлар ҳам иштирок этиши зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у ATV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Венадаги музокаралар шунга олиб келди. У ерда сурияликлар овоз бериши зарурлиги ҳамда сайловда Башар Асаднинг иштирок этмаслиги борасида келишувга эришилди. Биз барча сурияликлар, шу жумладан, мамлакатдан ташқаридагилари ҳам овозларини бера олишини истаймиз. Биз асосан Туркия, Ливан ва Иорданиядаги қочқинлар ҳақида гапирмоқдамиз”, - деди Эрдўған.

Туркиянинг АҚШ билан ҳамкорликда ИШИДга қарши амалиётлар ўтказиши мумкинлигин ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Эрдўған таклиф ҳамон кучда қолаётганини таъкидлаб ўтди.
“ИШИД мамлакатимиз учун таҳдиддир. Кун тартибида коалиция билан қўшилиб гуруҳга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш масаласи турибди”, - маълум қилди Туркия етакчиси.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар