Facebook ижтимоий тармоғи модераторлари англашилмовчилик туфайли исми ИШИДнинг инглизча қисқартмаси – ISIS’га ҳамоҳанг бўлган фойдаланувчининг саҳифасини бир суткага блоклаб қўйди.

Айсис Анчали исмли қизни компанияга ўз шахсий маълумотларини уч бора йўллаганидан кейингина муаммо ҳал қилинди. “Facebook мени террорчи ҳисобламоқда. Паспортимнинг нусхаси аккаунтимни очиш учун етарли эмасга ўхшайди”, - деди у.

Айсис АҚШнинг Калифорния штатида, Сан-Франциско шаҳрида туради. У дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ўз позициясини тушунтириш учун қиз Twitter хизматларига мурожаат қилди.
Ижтимоий тармоқ ходимлари унга ўз узрларини етказиб, аккаунтни очишди.