Францияда иқлим бўйича саммит вақтида ўтказилиши белгиланган маршлар бекор қилинди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 902

Франция ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан иқлим бўйича халқаро саммит билан боғлиқ равишда 29 ноябрь ва 12 декабрь кунларини ўтказилиши режалаштирилган маршни бекор қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Шу билан биргаликда, ҳукумат турли намойишларни ёпиқ муҳитлар ёки хавфсизлиги осон таъминланадиган жойларда ўтказишга ижозат берди.
“Қўшимча хавфлардан қочиш учун ҳукумат 29 ноябрь ва 12 декабрь кунлари Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларидаги жамоат жойларида ўтказилиши режалаштирилган иқлим бўйича маршларни ташкил этишга ижозат бермасликка қарор қилди”, - дейилади мурожаатда.

Бундан аввалроқ эса Франция ҳукумати Парижда иқлим бўйича халқаро саммитни ўтказмаслик тўғрисидаги хабарларни рад этган эди.

Кўпроқ янгиликлар