Францияда ИШИДнинг мухлислари ўқитувчига пичоқ билан ҳужум қилди

Жамият 19 Ноябрь 2015 4662

Франциянинг Марсель шаҳридаги яҳудийлар мактаби ўқитувчиси ИШИДга хайрихоҳ ёшлар ҳужумига учради.

Марсель прокурорининг айтишича, 3 нафар йигит "ўз ўлжаси"ни кўчада таъқиб қилишган. Уларнинг бири кийган футболкада ИШИД рамзи туширилган.

Ҳужум қилувчилардан бири телефонидаги Муҳаммед Мерининг суратини (бу жангари 2012 йилда Францияда серияли қотилликлар амалга ошириб, 7 кишини ўлдирган) кўрсатган.

Прокурорнинг қайд этишича, бу шахслар ўқитувчини қўрқитишган ва уни ўлдириш билан таҳдид қилишган. Шундан сўнг улардан бири жабрланувчининг қўли ва оёғига пичоқ билан зарба берган. Шу вақтда кўчада автомобил пайдо бўлгач, улар жиноят жойидан қочиб кетишган. Ҳужумга учраган ўқитувчи айни вақтда шифохонада ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Маълумот учун, Муҳаммад Мери 2012 йилда Тулуза шаҳридаги яҳудийлар мактабига бостириб кириб, 2 ўқувчини ва бир қанча раввинларни, жами 7 кишини ўлдирганди. У қочишга уринган вақтда мерган томонидан отиб ташланган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9606 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44965 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 73320 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40712 Lifestyle
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 106 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 327 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1141 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 2795 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2869 Жамият
Кўпроқ янгиликлар