Франциядаги фавқулодда ҳолат режими яна 3 ой давом этади

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 972

Франция бош вазир Мануэль Вальснинг маълум қилишича, мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режими яна 3 ой муддатга узайтирилди.

Фавқулодда ҳолат режими Париж терактларидан кейин жорий қилинганди.

15 ноябрь куни Франция президенти Франсуа Олланд фавқулодда режим ҳолати муҳлатини 12 кундан 3 ойга узайтириш таклифи билан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Ушбу терактлар 8 нафар жангари томонидан амалга оширилган, уларнинг 7 нафари шаҳидлик белбоғини таққан ҳолатда бўлган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар