14 ноябрь куни Франциянинг Эльзаз провинциясида соатига 243 километр тезликда ҳаракатланаётган TGV тезюрар поездининг темир йўл изларидан чиқиб кетишига машинистнинг хатоси сабаб бўлгани аниқланди.

Франс пресс агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса машинистнинг тормозни кечроқ босгани сабабли рўй берган.

Эслатиб ўтамиз, TGV синов поезди 14 ноябрь куни нотижорий тармоқ бўйлаб тезлик синовидан ўтказилаётган вақтда Экверсайм аҳоли пункти яқинида ҳалокатга учраган эди. Авария текширилаётган таркиб кўприк бўйлаб ўтаётган вақтда содир бўлиб, вагонлар дарёга қулаб тушган. Бу пайтда поездда 49 киши бўлган.