Guardian: Олланд Обамадан ИШИДга қарши курашни кучайтиришни талаб қилади

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1657

Франция президенти Франсуа Олланд келгуси ҳафтада Вашингтондаги учрашувда АҚШ президенти Барак Обамани мамлакатлар ИШИДга қарши курашни кучайтириш лозимлигига ишонтиришга уриниб кўради. Бу ҳақда The Guardian европалик дипломат мурожаатига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Унинг сўзларига француз расмий шахслари ўзларини ўта эҳтиёткор тутишга ҳаракат қилмоқда ва Американинг Сурия ва Ироқдаги стратегиясини танқид қилмасликка уринмоқда. Бироқ улар Обама АҚШ ҳаракатлари натижасида қанчалар йирик кўламли муҳожирлар инқирози вужудга келгани ҳақида огоҳлантириш керак, деб ҳисоблашмоқда.

“Биз америкаликларга инқироз Европани беқарорлаштиришини тушунтиришни истаймиз. Муаммо шундаки, Париждаги терактлар ва муҳожирлар инқирози бизда вақт йўқлигини кўрсатмоқда”, - деди ўз исмини ошкор қилишни истамаган дипломат.

Кўпроқ янгиликлар