ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг журналида Синай яримороли устида дастлаб ғарб давлатларидан бирининг самолётини портлатиш режаси борлиги ҳақидаги маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ИШИД Россия самолётини Москва Сурияда жангарилар позицияларига зарба бера бошлагандан кейин танлаган.

Таъкидланишича, террорчилар Шарм-аш-Шайх аэропортидаги хавфсизлик тизимида “тирқиш” бўлгани учун самолёт бортига бомба олиб чиқа олишган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин А321 самолёти қулаши сабабли Сурияда жангариларга қарши зарбаларни кучайтиришга ваъда бергани маълум қилинганди.