"ПСЖ" жамоаси футболчилари Франция чемпионатининг 14-турида "Лорьян"га қарши ўйинда Париждаги террорчилик ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлганлар хотираси учун махсус ёзув туширилган футболкаларда майдонга тушишади.

Маълум қилинишича, футболкадаги "ПСЖ" эмблемасига остига “Je suis Paris” яъни “Биз ҳаммамиз – Париж” сўзлари туширилган.

Учрашув 21 ноябрь куни “Стад де Мустуар” стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Париж шаҳрида давомли терактлар содир этилди ва бу терактлар оқибатида 129 киши ҳалок бўлиб, 352 киши жароҳатланди.

Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.