McDonald's Эрон бозорига кира олмайди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 2798

Эрон ўз бозорига McDonald's тармоғининг кириб келишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат саноат, конлар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Мужтабо Хусравтож РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Айрим истеъмол товарларида АҚШ белгисини кўриш мумкин. Масалан, McDonald's’ни олайлик. Турли давлатларда одамлар уни АҚШнинг ушбу мамлакатда мавжудлиги белгиси сифатида кўришади. Кўп йиллар мобайнида Эрон халқи АҚШ душманларимиздан бири эканлигини тушуниб келган. Одамлар биз билан турли минтақаларда ва турли халқаро масалаларда келишмовчиликка эга давлатнинг рамзи бизнинг ички бозоримизда бўлишини тўғри деб ҳисобламайди”, - таъкидлади у.

Хусравтожнинг ишонтириб айтишича, “у ёки бу даражада АҚШ рамзи бўлган бундай турдаги маҳсулотлар ва франшизалар” Эрон халқи томонидан қабул қилинмайди.

Журналистнинг McDonald's Эрон бозорига қизиқиш билдириши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавобан вазир ўринбосари бу маданий фарқлар туфайли амалга ошмаслигини айтди: “Маданиятимизда бундай узилиш бор экан, виза билан боғлиқ муаммоларимиз бор экан, халқаро масалалар бўйича позициямиз бошқача экан, бу қанақасига бўлиши мумкин?”.

Кўпроқ янгиликлар