Фавқулодда хизматлар берган маълумотга кўра, бир кеча кундузда Нигерияда бўлган террорчилик ҳужуми натижасида қурбон бўлганлар сони 49 нафар кишига етди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Полиция маълумотига кўра, икки нафар худкуш-террорчи аёл Нигерия шимолидаги Кано шаҳрида ўзини портлатиб юбориши натижасида 15 киши ҳалок бўлган. 53 киши эса жароҳат олган. Фақвулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, электроника бозорида бўлган портлашлар натижасида 100 киши жабр кўрган.

Яна бир теракт Нигерия шимоли-шарқидаги Йола шаҳрида юз берган. 34 киши ҳалок бўлиб, 80 нафар киши жароҳатланган.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, ушбу терактларга “Боко Ҳарам” террорчилик ташкилотининг қўли бўлиши мумкин.