Нурсултон Назарбоев кекса амалдорларга: барчани 25 йил ушлаб турдик, энди кетиш вақти келди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 15179

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикасида давлат хизмати тўғрисидаги” қонунга тақиқлов қўйди, деб хабар бермоқда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги.  

“Бугун мен давлат хизмати тўғрисидаги қонунга тақиқлов қўйдим ва уни парламентга кўриб чиқиш учун қайтараман ва менинг ўзгартиришларимни кўриб чиқишни сўрайман. Давлат хизматчиларининг пенсия ёшига етиши билан пенсияга чиқишлари бўйича аниқ позицияни белгилаш керак. Етар, ҳаммани 25 йил ушлаб турдик, кетиш кераклигини айтдик. Барчанинг пенсияга кетиши бўйича аниқ муддат бор. Совет пайтида 2-3 йилда қўйиб юборишса, ҳамма хурсанд бўлиб кетарди. Ҳозир эса ҳеч ким кетишни истамайди”, деб айтди Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.   

“Пенсияга кетиш бўйича аниқ муддат бор ва Қозоғистонда қанча одам пенсиядан кейин ишлаётганини биламан. Бу сиёсий давлат хизматчиларига ҳам тегишли бўлиши керак. Ягона истисно шу бўлиши мумкинки, биз қонунда президент томонидан тайинланадиган сиёсий хизматчилар лавозимлари учун президент ўз истагига кўра пенсияга чиқиш муддатини 1 йилдан 5 йилгача узайтириши мумкинлигини кўзда тутишни сўрамоқдамиз. Балки узайтирмаслиги ҳам мумкин”, деб қўшимча қилди Назарбоев.

“Қозоғистон Республикасида давлат хизмати тўғрисидаги” қонун 22 октябрда парламент томонидан қабул қилинди. Қонуннинг асосий мақсади давлат хизматига ишга кириш, уни ўтиш ва тугатиш бўйича ижтимоий алоқаларни тартибга солишдан иборат. Қонун давлат хизмати тамойиллари, Қозоғистон давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолати ва мавқеи, давлат хизматига кириш шартлари ва уни ўтиш тартибини белгилайди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар