Нью-Йорк ҳокими Билл де Блазионинг таъкидлашича, шаҳар аҳолиси ИШИДнинг ҳужумларидан қўрқмаса ҳам бўлади. Reuters агентлигининг эслатиб ўтишича, террорчилар яқинда эълон қилган видеороликда Нью-Йорк навбатдаги ҳужумлар уюштириладиган шаҳарлар қаторида тилга олиб ўтилган.

Шаҳар бошлиғи Twitter’даги хабарида қўрқитиш террорнинг муҳим воситаси эканлигини, аммо Нью-Йорк полициясининг улкан кучлари аҳолининг тотувлигини таъминлаш учун етарли эканлигини ишонтириб айтган.
Де Блазио шаҳарга ҳеч қандай конкрет таҳдид йўқлигини таъкидлаган. Унинг фикрларини полиция комиссари Уильям Бреттон ҳам тасдиқлади.