Авиаташувчи гуруҳ таркибида Ўрта Ер денгизига кирган француз атом сув ости кемаси разведка олиб боришни бошлади, деб хабар бермоқда La Provence ахборот портали.

18 ноябрда “Шарль де Голль” француз авиаташувчи кемаси Тулонни тарк этди ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши қуролланган операцияларни қўллаб-қувватлаш учун Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмига йўл олди. Француз эскадраси Франциянинг ИШИДга қарши операцияларини ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида ҳаракат қилмоқда.

Авиаташувчи гуруҳга ҳафта охирида кемаларга қарши La Motte-Picquet фрегати, кўп мақсадли Aquitaine фрегати, “Aviation” таъминлаш танкери келиб қўшилади. Сентябрдан бери “Шарль-де Голь” кемасига Бельгия ҳарбий-денгиз кучларининг Leopold фрегати ва Chevalier Paul француз фрегати ҳамроҳлик қилмоқда. Француз кемасига, шунингдек, Буюк Британия қироллик ҳарбий-денгиз флотининг HMS Defender эсминеци ҳам ҳамроҳлик қилади.

Франция Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бораётган 65 та давлатдан ташкил топган коалицияга киради. Ўтган ҳафта Парижда содир этилган терактлардан кейин Франция Сурияда зарбалар беришни жадаллаштириш мақсадида ушбу ҳудудга авиаташувчи кемасини юборди.