Париж терактларининг ташкилотчиси Абдулҳамид Абауд ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Нашрнинг икки манбаси маълумотига кўра, текширув натижасида аниқланган унинг турар-жойига полиция томонидан ўтказилган рейд пайтида террорчи йўқ қилинган. Уларнинг маълумотига кўра, Абауд Париж шимолида яширинган ва янги терактга ҳозирлик кўрган бўлиши мумкин.

100 нафарга яқин полициячи ва аскарлар етти соат вақт мобайнида бинони қуршаб туришган. Ҳужум вақтида икки нафар одам ўлган, жумладан, теракт ташкилотчиси ҳам.