13 ноябр куни радикал террористлар томонидан Париж кафеларидан бирида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари тасвирланган илк кадрлар ОАВда пайдо бўлди. Бино ичкарисига ўрнатилган кузатув камераси тасвирларини Daily Mail британ нашри ўз сайтига жойлаштирди.

Видеокадрлардан кўриш мумкинки, экстремистлар автомат қурол ёрдамида кафега кириш жойидаги столлар атрофида ўтирган одамларга қарата ўқ очади.