АҚШ президенти Барак Обама Канада бош вазири Жастин Трюдо билан суҳбат чоғида Сурия ихтилофига муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия ва Эрон амалдаги президент Башар Асад ва қонуний ҳукумат ўртасида танловни амалга ошириши лозим.

Обаманинг фикрича, Асад ҳокимият тепасида экан, мамлакатдаги фуқаролик уруши тўхтамайди.
Associated Press агентлигининг келтиришича, Обама Сурияда сиёсий ўзгаришларни бошлаб бериш учун таянч нуқтаси бўладиган дипломатик қадамларни ташлашга чақирган.