Ўш вилоятида зилзила оқибатида уйлари шикастланганлар учун "алоҳида шаҳарча" барпо этилади. 18 ноябрда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Қувватбек Бўронов тегишли буйруқ берди.

“Жойларда барча зарурий нарсаларни ташкил қилинг, чодирлар ўрнатинг, уларда иссиқлик, чироқ ва сув бўлсин. Одамлар бугун тунни хавфсиз шароитларда ўтказишлари керак”, деб айтди Бўронов.

17 ноябрда кечки пайт Ўш вилоятида юз берган зилзила оқибатида Ўш вилоятининг Қорасув туманида 85 та уй яроқсиз ҳолатга келди, 10 га яқин объектга шикаст етди.