Ўзбекистон ва Покистон ўртасида йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга етиши мумкин

Ўзбекистон 19 Ноябрь 2015 1918

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга (816,3 млрд сўм ёки 31,6 млрд рупий) етиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Самарқандда "Тhe News Teller" нашри мухбирига берган интервьюсида маълум қилган.

У айни вақтдаги кўрсаткичлар ҳақида гапирмаган.

Покистон бош вазири 17-18 ноябрь кунларида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди. У 17 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, бир қатор масалалар хусусида гаплашган. Икки томон бу учрашувларда турли соҳалардаги (савдо, таълим, фан ва маданият) ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Кўпроқ янгиликлар