Ўзбекистонлик курашчилар Минскдаги халқаро турнирда қатнашиш учун жўнаб кетишди

Спорт 19 Ноябрь 2015 1053

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 20 ноябрь куни юнон-рим кураши бўйича Олимпиада чемпиони Олег Караваев хотирасига бағишланиб, XXII халқаро жамоавий турнир ўтказилади. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Турнирга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси сафида қуйидаги спортчилар ўрин олган: Феруз Тўхтаев (59 кг), Эльмурат Тасмурадов (66 кг), Арам Варданян (66 кг), Нурбек Холмуҳамматов (71 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Нурбек Ҳошимбеков (75 кг), Жонибек Отабеков (80 кг), Бесики Солдадзе (85 кг), Сухроб Фаттоев (98 кг), Жаҳонгир Турдиев (98 кг), Мўминжон Абдуллаев (120 кг), Аброрбек Мамасолиев (120 кг). Мураббийлар: Комил Фатхуллин, Рустам Қудратов.

Шунингек, турнирда ўзбекистонлик ҳакам Қаҳрамон Ибрагимов ҳам иштирок этади.

Бу турнирда 6 мамлакатдан 7 жамоа қатнашади: Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Литвадан биттадан, Беларусдан иккита.

Кўпроқ янгиликлар