Париждаги теракт ижрочиси собиқ рафиқаси: Эрим диндор эмасди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 6709

13 ноябрь куни Парижда теракт содир этганлардан бири, Вольтер хиёбонида ўзини портлатган Иброҳим Абдисломнинг собиқ рафиқаси, 36 ёшли Наиманинг айтишича, унинг собиқ эри диндор одам бўлмаган.

Наиманинг айтишича, Иброҳим доимий равишда гиёҳванд моддалар қабул қилган, муқаддам судланган.

“У электрик дипломига эга бўлса-да, касби бўйича бир кун ҳам ишламаган. Собиқ эрим дангаса эди, кун бўйи ухларди. У қабул қилаётган наркотиклар миқдори кўплигидан доим хавотирда бўлардим”, дейди Наима The Mirror нашрига.

Маълум бўлишича, улар 2006 йилда танишиб, турмуш қуришган. Икки йилга яқин бирга яшаб, сўнг ажрашишган. Аёлнинг айтишича, у собиқ эри террорчига айланганини билмаган.

“Мен у ҳақида ўша вақт у диндор бўлмаганини айта оламан. Ота-онаси Рамазон ойида уни рўза тутишга мажбурлашар эди”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Париж шаҳрида ИШИД аъзолари томонидан уюштирилган давомли терактлар натижасида, порлашлар ва отишмалар туфайли 129 киши ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24800 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54447 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65139 Жамият
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 44 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 41 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 317 Жаҳон
Электрон мактубингизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин
15:03 603 Жаҳон
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлисларни киритмаслик қарори ЎФФ томонидан қабул қилинган
14:38 1338 Спорт
ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажарди
Хакерлар криптовалюталар фирибгарлигидан 225 млн доллар ишлашди
Кўпроқ янгиликлар