Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 19 ноябрда ИШИД жангарилари томонидан Хитой фуқароси Фань Цзинхуэй ўғирланиб, ўлдирилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Хун Лэй маълум қилди.

“Биз ҳалок бўлганнинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Хитой ҳукумати бу ваҳшиёна ҳаракатни қоралайди ва барча айбдорларни жавобгарликка тортади”, дейилмоқда вазирлик сайтида жойлаштирилган хабарда.

Хитойлик дипломат Пекин хитойлик асирни озод қилиш учун барча имкони бор усулдан фойдалангани айтди. Хитой ТИВ берган баёнотда Хитой бегуноҳ фуқаролар устидан исталган зўравонликка қарши чиқиши таъкидлаб ўтилди.

Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам ўз навбатида бу қотилликни қоралади. “Хитой исталган шаклдаги террорчиликка қарши чиқади”, деб айтди Хитой етакчиси.

Аввалроқ ИШИД асирликда ушлаб турган хитойлик ва норвегияликни ўлдирганини маълум қилганди. Бунгача террорчилар иккала асирни гўёки тавон пули эвазига қўйиб юборишларини таъкидлашган.